Украина президенти Пётр Порошенко Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг 4 март кунги «Украина хавфсизлиги ва мудофааси соҳасини ривожлантириш концепцияси ҳақида»ги қарорини кучга киритувчи фармойишни имзолади. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Порошенко томонидан имзоланган ҳужжатда «Украинани йўқ қилиш ва унинг ҳудудини эгаллаб олиш мақсадида Украина иқтисодиётини издан чиқариш ва ижтимоий-сиёсий барқарорликни барбод қилиш учун йўналтирилган Россиянинг тажовузкорона таҳдиди, ҳарбий кучлар, шунингдек, гибрид уруш технологиясини қўллаши» ўртача муддат учун мўлжалланган келажакда энг муҳим масалалигича қолиши ҳақида маълум қилинган.
Бундан ташқари, НАТОга аъзо давлатлар ва Россия Федерацияси ўртасида ҳарбий можаро юзага келган тақдирда ҳарбий ҳаракатларни жорий этиш учун Украина ҳудудидан фойдаланиш эҳтимоли ҳам хавфсизликка таҳдид сифатида кўрилади.
Изоҳ (0)