КХДРда ҳибсга олинган америкалик талаба Отто Фредерик Вомбиер КХДР Олий суди томонидан жазони ахлоқ тузатиш ва меҳнат колониясида ўташ шарти билан 15 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этди, деб ёзади «ТАСС». У «Корея халқи бирлигига путур етказиш»га уринишда айбланди.
Талаба КХДРга 25 декабрь куни сайёҳлик гуруҳи таркибида етиб келган. 1 январь куни тунда чет эллик сайёҳлар учун мўлжалланган Янгакто меҳмонхонасининг хизмат хонасига кириб, деворга осиб қўйилган корейсча сиёсий плакатни юлиб олган. Америкалик ўз айбини тўлиқ тан олди ва «Америка маъмуриятининг КХДРга нисбатан душманларча сиёсати қурбони»га айланганини таъкидлади.
У ушбу жиноятни Бирлашган методистлик черкови топшириғига кўра амалга оширганини тан олди. «Мен ҳаётимдаги энг жиддий хатога йўл қўйдим», — деди Вомбиер судда.
Изоҳ (0)