Қозоғистоннинг Павлодар шаҳрида BMW’нинг олтинчи серияси асосида яратилган Bugatti Veyron суперкари сотилмоқда. Бу ҳақда Tengrinews хабар беради.
Автомобиль учун 35 миллион тенге сўрашмоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, Veyron’га асос бўлиб Германиядан янги ҳолда келтирилган 2007 йилнинг BMW 6-Series хизмат қилган. Бавария автомобилини фақат ички интерьеридан таниш мумкин, чунки у деярли ўзгартирилмаган.
Машинанинг ички қисмидаги 4,8 литрли V8 мотор BMW’га тегишли, унинг кузови металлдан ишланган.
Таъкидланишича, ушбу реплика суперкарнинг оригиналини эслатиб, афсонавий Veyron эмаслигини бир кўришдан пайқаш мумкин.
Изоҳ (0)