Мексиканинг Канкун шаҳрида Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC)нинг 50-юбилей конгресси бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 166 мамлакатидан жами 900 делегат иштирок этди, деб хабар беради «Оламспорт».
Конгрессда Виталий Кличко, Серхио Мартинес, Сауль Альварес, Рой Жонс, Майк Тайсон, Эвандер Холифилд, Хулио Сезар Чавес, Жорж Форман, Дон Кинг, Оскар Де Ла Хойя, Кен Нортон, «Шугар» Рэй Леонард, Рикки Хаттон каби бокс оламининг машҳур вакиллари иштирок этди.
Конгресснинг асосий тадбиридан сўнг WBC раҳбарияти бокс афсонаси Муҳаммад Алига бокс ривожига қўшган ҳиссаси учун олтин тож кийдирди. Бу маросимни ташкилот президенти Хосе Сулаймон ҳамда супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Виталий Кличко ўтказди.
Изоҳ (0)