Номаълум бахтли канадалик мамлакатдаги «49 дан 6» оммабоп лотереясида 13,3 миллион Канада доллари (10 миллион доллар) ютиб олди. Бу ҳақда Atlantic Lottery бирлашмаси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Ҳозирги пайтда лотерея чиптаси Канаданинг энг аҳолиси зич пункти — Онтариода сотилганлиги маълум. «Ютуқли рақамлар 6, 27, 30, 34, 35 ва 42 дир», — деб аниқлик киритди ташкилотчилар.
Ушбу лотереядаги бундан аввалги катта ютуқ жорий йилнинг 27 февралида чиққан эди. Ўшанда мамлакатнинг икки фуқароси 7,2 миллион Канада долларидан (5,45 миллион доллар) ютиб олган эди.
Изоҳ (0)