АҚШ президенти Барак Обаманинг фикрича, маҳаллий компаниялар тегишли давлат органлари, зарур бўлганда, ичидаги маълумотларга дахл қила олмайдиган смартфонларни ишлаб чиқармаслиги лозим. Бу ҳақда у Техас штатидаги чиқиши чоғида айтиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС».
Оқ Уй раҳбари Адлия вазирлиги ва Apple компанияси ўртасидаги мунозараларга муносабат билдирмаслигини таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга, у мобил ускуналарнинг мустаҳкам ҳимояси ўзига яраша камчиликларга эга эканлигини тан олди.
«Савол бериш лозим — агар техник нуқтаи назардан дахл қилиб бўлмайдиган ускуна яратиш мумкин бўлса, биз беҳаё роликлар тарқатувчисини қандай қилиб ҳибсга оламиз, террорчилар фитнасини қандай фош қиламиз?», — деди Обама.
Ҳар бир фуқарода бундай ускунанинг бўлишини давлат раҳбари «ҳамма чўнтагида Швейцария банкини кўтариб юриши»га қиёслади. Унинг сўзларига кўра, бу солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг ва молиявий фирибгарликнинг олдини олишга ҳам жиддий тўсқинлик қилади.
Изоҳ (0)