Ҳафта бошида АҚШнинг жанубий штатларига ёпирилган кучли ёмғирлар келтириб чиқарган тошқинлар оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Офатдан асосан Луизиана, Оклахома, Арканзас, Миссисипи, Теннесси ва Техас штатлари аҳолиси азият чекди. Камида 3,5 минг киши эвакуация қилингани айтилмоқда.
Изоҳ (0)