Ошпаз ва блогер, «Oshxona.Uz» ва Chustiy Cuisine ресторанлари асосчиси Баҳриддин Чустий Италиянинг Венеция шаҳрида филиал очишни ният қилмоқда. Бу ҳақда у Instagram’даги саҳифаси орқали хабар берди.
Саҳифада Баҳриддиннинг «Ошпаз-бобо» деб аталган ҳамкасбининг Венецияда тушган сурати жойлаштирилди.
«Биз рекордларни янгилар эканмиз, унгача бизнинг ‘Ошпаз-бобо’ дунё бўйлаб саёҳат қилиб, филиаллар очиш вариантларини кўриб чиқмоқда», — деган изоҳ қолдирилди расм остида ва унга #Венеция ҳештеги қўшимча қилинди.
Изоҳ (0)