Келаётган дам олиш кунлари — 12—13 март кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади, дея хабар бермоқда «Газета.uz» Вазирлар Маҳкамаси қарорига таяниб.
Ҳашар март—апрелда мамлакатнинг бутун ҳудудлари бўйича эълон қилинган ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ойлиги доирасида ўтказилади.
Ҳашар давомида маҳаллалалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли ва хусусий уйлар атрофлари, гузарлар, майдонлар, зиёратгоҳлар, кўчалар, тротуарлар, ариқлар ва болалар майдончалари ободонлаштирилади ва тозаланади. Маҳалла ва аҳоли яшайдиган даҳаларда гул, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, бўш турган жойларда яшил ҳудудлар ташкил қилинади.
Бундан ташқари, муҳтож кексаларга, пенсионерлар ва имконияти чекланган кишиларга ижтимоий ёрдам кўрсатилади.
Изоҳ (0)