АҚШ суд-тиббий экспертизаси Россия матбуот ишлари собиқ вазири Михаил Лесиннинг бошига етказилган жароҳатлар унинг ўлимига сабаб бўлган деган хулосага келди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
«Ўлимнинг сабаби — бошга ўтмас буюм ёрдамида етказилган жароҳатлар», — дейди Вашингтон суд-тиббий эксперти идораси вакили Лашон Бимон.
Полиция суриштирувни фаол равишда давом эттираётганлиги маълум қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Лесиннинг жасади 2015 йилнинг 5 ноябрь куни Вашингтон марказидаги «Дюпон серкл» меҳмонхонасидан топилганди.
Изоҳ (0)