Facebook ижтимоий тармоғи Белоруссиянинг Masquerade (MSQRD) стартапини сотиб олди, дея хабар бермоқда Meduza. У смартфонга олинаётган видеога реал вақт режимида кулгили фильтр-ниқоблар қўйиш имконини беради. Олди-сотди нархи ошкор этилмаяпти.
Facebook битим ҳақида расман эълон қилганича йўқ, аммо дастурнинг сотилганини MSQRD инвестори Юрий Гурский тасдиқлаб бўлди.
«Энди биз ўз технологиямизни Facebook’нинг 1,6 миллиард кишилик аудиториясига кўрсата оламиз. Биз бундай имконият ҳақида тасаввур ҳам қилмагандик», — дейилади MSQRD сайтига жойланган пресс-релизда.
Изоҳ (0)