Тошкент ахборот технологиялари университетининг «Телевизион технологиялар» факультети «Телестудия тизимлари ва иловалари» кафедраси томонидан талабалар учун «Барон» бадиий фильми ижодкорларидан маҳорат дарси ташкил этилди, деб хабар беради «InfoCom.uz».
Унда фильмнинг постановкачи режиссёри Рустам Саъдиев, таниқли актёр Жавоҳир Зокиров, Тошкент бодибилдинг федерацияси президенти, актёр Ҳабибулло Низомов ва бошқалар иштирок этди.
«Телевизион технологиялар» («Аудиовизуал технологиялар», «Телестудия тизимлари ва иловалари»), «Кинотелеоператорлик», «Аудио-видеотехнологиялар» ҳамда «Компьютер графикаси ва дизайн» йўналишларида таълим олаётган талабалар учрашувда иштирок этиб, фильм ижодкорларидан қимматли тавсия ва маслаҳатлар олди.
Изоҳ (0)