Чеченистонда боксчилар Руслан Чагаев ва Лукас Браун жанги олдидан улар шарафига ўтказилган зиёфатда Юлдуз Усмонова қўшиқ куйлади, деб ёзади «Sayyod.com».
Кечада Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров ҳам иштирок этди ва хонанданинг «Адойинг бўлгаймиз сенинг, Ўзбекистон» қўшиғи янграётган чоғида уни олқишлаб турди, шунингдек, таронадан таъсирланганини турли хатти-ҳаракатлари орқали кўрсатди.
Эслатиб ўтамиз, Чагаев ва Браун ўртасидаги жанг 5 март, шанба куни Грознийдаги «Колизей» спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Ушбу баҳс Россиянинг «Матч ТВ» спорт телеканали орқали намойиш этилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)