Россия ТИВ АҚШ ва Жанубий Корея томонидан бошланган қўшма ҳарбий машғулотларнинг «мисли кўрилмаган миқёсда» эканлигини таъкидлаб, расмий Москва КХДРга бу тариқа ўтказилаётган босимга салбий муносабатда эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
«Шу йилнинг 7 март куни бошланган АҚШ-Жанубий Корея ҳарбий ўқувлари, расман режали бўлса ҳам, ҳақиқатда ўз миқёсига кўра мислсиз характердадир», — дейилади душанба куни тарқатилган баёнотда.
Шу билан бирга, Россия ташқи дипломатик идораси мутасаддиларининг фикрича, Шимолий Кореянинг огоҳлантирувчи зарбалар билан боғлиқ таҳдидини ҳам қонуний асосга эга деб бўлмайди.
Изоҳ (0)