Жорий йилнинг 5 март куни супероғир вазн тоифасида Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA)нинг мунтазам чемпиони ҳисобланган ўзбекистонлик Руслан Чагаев австралиялик Лукас Браунга қарши жанг ўтказади. Ушбу муносабат билан кеча, 3 март куни Грозний шаҳридаги «Колизей» спорт саройида махсус матбуот анжумани уюштирилди, деб хабар беради «Оламспорт».
Тадбир якунланганидан сўнг, 5 март, шанба куни бўлиб ўтадиган бокс кечасининг асосий вакиллари Руслан Чагаев ва Лукас Браун кўз уриштирди.
Маълумот учун, 37 ёшли Чагаев ҳисобида ҳозирги кунга қадар 34 ғалаба (уларнинг 21 тасида нокаут билан ғалаба қозонган), 2 мағлубият ва 1 дуранг бор. 36 ёшли Лукас Браун эса 23 ғалабага эришган бўлиб, уларнинг 20 тасида рақибларини нокаут қилган.
Изоҳ (0)