Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) ижроия қўмитаси Рио-де-Жанейрода 5—21 август кунлари бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида иштирок этиши учун қочоқлар жамоаси тузилиши ғоясини маъқуллади. Бу ҳақда ХОҚ президенти Томас Бах маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Ушбу терма жамоага 5—10 нафар спортчи киради, деб ўйлайман. Бундай жамоани тузиб, бутун дунёдаги қочоқларга умид бахш этишни истаймиз», — дея таъкидлаган Бах.Қочоқлар жамоаси олимпия байроғи остида иштирок этади, уларни тақдирлаш маросимида ҳам олимпия мадҳияси янграйди. Спортчилар иштироки билан боғлиқ барча харажатларни ХОҚ қошидаги «Олимпия бирдамлиги» ташкилоти ўз зиммасига олади.