Хитойнинг «Жэньминь жибао» газетасида Ангрен—Поп темирйўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида туннель қуриш бўйича ишлар якунланишига бағишланган мақола чоп этилди, дея хабар бермоқда UZ24.
Мақолада асосий эътибор лойиҳанинг мураккаб жиҳатларига қаратилди. Муаммолардан бири тез-тез кузатилган ўпирилишлар бўлди. Хитойлик мутахассислар томонидан туннель қурилиши давомида бундай ҳолатлардан 3 мингдан ортиғи қайд этилди. Ўпирилишлар натижасида кимдир жабр кўргани ёки йўқлиги ҳақида маълум қилинмади.
Вазиятни мураккаблаштирган асосий омил туннелнинг етти турдаги геологик ёриқлардан ўтгани бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ангрен—Поп темирйўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида хитойлик ҳамкорлар томонидан қурилган туннелнинг бириктириш маросими бўлиб ўтган эди.
Изоҳ (0)