Ўзбекистонда 3 март, пайшанба куни ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 3 мартга ўтар кечаси Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳрида +8 даражагача, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида +10 даражагача илиқ бўлади.
Пайшанбага ўтар кечаси Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати +7...+12 даража, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +9...+14 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
3 март куни кундузи Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати +19 даражагача, Фарғона водийси вилоятларида +20 даражагача кўтарилади. Тошкент шаҳрида эса +20...+22 даража илиқ бўлади.
Шу куни Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати +18...+23 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)