Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида 10—15 март кунлари Art&Fashion Week 2016 санъат ва мода ҳафталиги ўтказилади. Бу ҳақда My Day хабар бермоқда.
Ҳафталик доирасида тўқимачилик саноати, кийим-кечак, пойабзал, аксессуарлар, интерьерни жиҳозлаш ва веб-дизайн йўналишидаги янгиликлар намойиш этиладиган санъат ва мода кўргазмаси бўлиб ўтади. Шунингдек, етакчи дизайнер ва услубчилар иштирокида маҳорат сабоқлари берилиши кўзда тутилган.
Ёш ўзбек модельерлари коллекцияси намойиши, анъанавий каштадўзлик ва миллий тўқимачилик, графика ва фотография кўргазмалари ўтказилиши кутилмоқда. Охирги босқичда гранд-дефиле ва миллий либос фестивали бўлиб ўтади. Ғолибларни тақдирлаш маросими ва гала-концерт ҳафталикка якун ясайди.
Изоҳ (0)