• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Муслимбек Йўлдошев: Раҳматилла Мирзаевнинг қалбларимизда ўчмас ўрни бор

    Сухандон Раҳматилла Мирзаев фожиали тарзда оламдан ўтганига бир йил тўлди. Шу муносабат билан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Муслимбек Йўлдошев ҳамкасби билан боғлиқ хотираларини ёдга олди. Унинг хотиралари «Diktor.uz» сайтида эълон қилинди.

    Фото «Qalampir.uz»

    Фото «Qalampir.uz»

    Ушбу хотираларда, жумладан, марҳум сухандоннинг ҳаёт йўли, телевидениега кириб келиши ёдга олинади.

    «Раҳматилла Мирзаев Тошкентнинг ‘Қашқар’ маҳалласида туғилган. Ўрта мактабдан сўнг бугунги Тошкент маданият ва санъат институтининг актёрлик бўлимига кириб ўқиган. 1976 йили у телевидениеда ўтказилган дикторлар танловида иштирок этиб, юзлаб номзодлар ичида ғолиблар қаторида ишга қабул қилинган. Раҳматилла Мирзаев жуда тез элга танила бошлади. Айниқса унинг икки тилда эркин ишлай олиши ўша даврнинг асосий талабларидан эдики, у сухандонга кенг имкониятлар эшигини очарди».

    Фото: «Daryo.uz»

    Фото: «Daryo.uz»

    Муслимбек Йўлдошев Раҳматилла Мирзаевнинг овоз тембри фавқулодда ёқимли бўлганини эътироф этади.

    «‘Ахборот’да ҳам, қатор бошқа кўрсатувларда ҳам эшитувчиларга маъқул бўладиган, ‘микрофонбоп’ эди. У овоз берган ҳужжатли кино-видео фильмлар жуда кўримли бўларди. Назаримда, унинг ўзи ҳам, теле-радио режиссёрлар ҳам бу имкониятдан тўла фойдаланишмади. Гарчи, юзлаб фильмларда унинг овози муҳрланган бўлса-да, бу, менинг назаримда, жуда кам. Ахир, биргина радионинг ўзида қанча ижод намуналарини ‘олтин фонд’га ёздириб ташлаш мумкин эди!

    У жуда киришимли эди. Латифагўй, қизиқ-қизиқ воқеаларга ўч, кулгуни, ҳазилни яхши кўрарди. Ҳозиржавоб эди. Хушчақчақ пайтларида унга етадиган ҳамсуҳбат йўқ эди. Ҳайқириб, яйраб куларди. У очиқ одам эди. Агар кимдандир норози бўлса, ўша одам ҳақида жўяли бирор гапи бўлса, ўзига очиқ айтарди. Дангалчи эди, деса ҳам бўлади. Мен уни таниган пайтимда ёнида бўлган дўстлари билан сўнгги пайтларгача ҳам алоқалари яхши эди. Улар қайси соҳа эгаси бўлишидан қатъий назар, борди-келдилари узилмаган эди. Табиийки, бу ҳам яхши фазилатлардан бўлиб, у одамнинг феъл-атвори ўзгармас, субутлилигидан хабар беради».

    Фото: «Sayyod.com»

    Фото: «Sayyod.com»

    Марҳум сухандон маълум вақт телевидениеда кўринмай қолди. Бунинг сабабларини Муслимбек Йўлдошев шундай изоҳлайди:

    «Қизиққонлиги ўзига панд бериб қолди. Кимларнингдир айби учун, бировлар ўз зиммасидаги ишини вақтида бажариб қўймагани учун, Раҳматилла Мирзаев жавоб беришига тўғри келди. Эфирдаги кичиккина — биров билиб, биров билмай қолган ҳаракати учун уч йил яхши кўрган ишидан четлатиб қўйилди. Аслида бирламчи хато учун у жавобгар эмасди. Бироқ, эфир буни тушунмади».

    Раҳматилла Мирзаев фожиали ўлим топганидан сўнг унинг оиласи билан боғлиқ турли овозалар тарқалди. Бу ҳақда Муслимбек Йўлдошев шундай дейди:

    «Мен уни қанчалик билсам, оилапарвар деб билардим. Чунки, топгани оиласига, қизи ва ўғлига аталган эди. Энг аввал, замонавий, янги квартирага кўчиб ўтишди. Кейин уни катта таъмирдан чиқарди. Машиналик бўлишди. Ва ниҳоят, данғиллатиб уй ҳам қуришди.

    Нимадир ўхшамаган, қайсидир мўлжал тўғри олинмаган экан шекилли, кейинги ҳаётларида бир қанча ўзгаришлар юз берди. Биз, оддий одамлар, кези келганда нафақат ҳамкасбларимизнинг, балки туғишган жигарларимизнинг ҳам оиласидан нималар ўтаётганини билолмаймиз. Эшитганимизда эса, кеч бўлган бўлади. Ҳар қалай, Раҳматилла Мирзаев на менга ва на дикторлар гуруҳидаги бошқа бировга оиласидан шикоят қилганини эшитмаганман, гувоҳ бўлмаганман.

    Бугун роса бир йил бўлибдики, Раҳматилла Мирзаев орамизда йўқ. Аммо бу дегани ўрни ҳам йўқ дегани эмас. Дўстлари, яқинлари, ҳамкасблари ва шогирдлари қалбида унинг ўчмас ўрни бор. Ўшалар бор экан, Раҳматилла Мирзаев ҳам сафда бор».

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 2 март куни Раҳматилла Мирзаев ўлдириб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур жиноят иши бўйича Қ. Шоазизов ва У. Мирзаевга нисбатан айблов эълон қилинди.

    01.03.2016, 22:52   Изоҳ (0)   8778
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари тайинланди

    01.03.2016, 22:16

    Янги ЙҲҚ, Facebook’даги ароқ рекламаси, ҳамкасбларидан узр сўраган Қозоғистон президенти ва куннинг бошқа муҳим янгиликлари

    01.03.2016, 19:58

    Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 2 март куни ёғингарчилик бўлиши мумкин

    01.03.2016, 16:50

    Тошкент, Самарқанд, Термиз ва Нукусда 29 февраль куни ҳаво ҳароратининг илиқлиги бўйича рекорд ўрнатилди

    01.03.2016, 16:29

    KAIST делегацияси Тошкентдаги Инҳа университети билан танишди

    01.03.2016, 13:46

    Олмаотада Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясида ишчи гуруҳлар учрашуви бўлиб ўтди

    01.03.2016, 13:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳейтга учраган Керем Бурсин, Покизанинг ғалати ҳоббиси, Ҳанде Эрчелнинг никоҳ маросими — Турк киноси янгиликлари

    Шоу-бизнес | 17 август, 12:35

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 12:10

    Starlink Ўзбекистонда 2026 йилда ишга туширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 11:37

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49

    Россияда оғир ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 17 август, 10:35

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 август, 10:01

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.