Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Guernsey’s кимошди савдолари уйи 27 февраль, шанба куни Нью-Йорк шаҳрида ўтказган тадбирда 300 га яқин камёб ва қимматбаҳо гитаралар сотувга қўйилди. Кимошди савдоси якунларига кўра ташкилотчилар 1,34 миллион доллар ишлашга муваффақ бўлди, деб хабар беради «ТАСС».

Фото: EPA

Фото: EPA

Лотларнинг аксарият қисми ташкилотчилар ўйлаганидан анча арзонга сотилди.

Кимошди савдосининг энг қимматбаҳо лоти 2014 йилда вафот этган америкалик блюз ижрочиси Жонни Винтер учун махсус буюртма асосида ясалган гитара бўлди. White Lazer гитараси мусиқачининг қариндошлари томонидан сотувга қўйилди. У Guernsey’s мутахассислари мўлжаллаганидан икки баробар арзонроққа – 180 минг долларга сотилди.

Режиссёр Ричард Брукснинг «Совуққон қотиллик» (1967) фильми билан боғлиқ икки гитара ягона лотга бирлаштирилиб, 95 минг долларга сотилди. Улардан бири бош роль ижрочиси – актёр Роберт Блейкка тегишли бўлса, иккинчисидан ўз вақтида персонаж прототипи фойдаланган эди.

Шунингдек, 1980 йилларда америкалик мусиқачи Эдди ван Хален учун махсус ясалган Charvel гитараси 67 минг долларга сотилди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Тошкентда зўравонликка қарши кураш бўйича халқаро анжуман — суратларда
Дунё
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси президент сайловида қатнашишга тайёрлигини билдирди
Маданият
«Кунига 1 000 доллар топганда талаш бўлган ота кексайганда ҳеч кимга керак бўлмай қолди» — Бобомурод Ҳамдамовнинг келини оиладаги келишмовчиликлар ҳақида (видео)