Хонанда Райҳоннинг Ислом ва Имрон исмли ўғиллари сузиш тўгарагига олиб бормоқчи. Бу ҳақда у «Суғдиёна» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Ўғилларим ҳам ақлан, ҳам жисмонан соғлом бўлишларини хоҳлайман. Концерт ишлари ниҳоясига етгач, уларни сузиш тўгарагига олиб бормоқчиман. Ҳозир эса улар болалар қобилиятини эрта ривожлантириш мактабига қатнаяпти», — деди хонанда Райҳон.
«Бироз улғайишсин, қизиқишларига қараб, касб-ҳунарга йўналтираман. Ҳамиша фарзандларимнинг танловини ҳурмат қилиб, қўллаб-қувватлашни истайман», — дея қўшимча қилди хонанда.
Маълумот учун, хонанда Райҳоннинг 23 февраль куни бошланган яккахон концерт дастури 27 февраль куни якунига етади.
Изоҳ (0)