80 ёшли Армен Жигарханян учинчи бор уйланди: 36 ёшли Виталина Цимбалюк-Романовская машҳур актёрга турмушга чиқди, дея хабар беради «Газета.ru».
Жуфтлик Россия пойтахтида никоҳдан ўтди. Маросимга фақат келин-куёвнинг яқин дўстлари таклиф этилди.
Жуфтлик 15 йилдан бери учрашиб юргани таъкидланмоқда. Цимбалюк-Романовская ҳозирда Жигарханян театрини бошқариб келмоқда. 2015 йил сентябрида актёр иккинчи хотини Татьяна Власова билан ажрашди. Ўшанда матбуотда Жигарханян билан муносабатлари ҳақида ҳикоя қилинган Цимбалюк-Романовскаянинг илк интервьюси пайдо бўлганди.
Изоҳ (0)