Facebook фойдаланувчилари мустақил равишда ўз рекламасини яратиш имкониятига эга бўлди. Бу ҳақда «Terabayt.uz» ёзмоқда.
Мобил қурилмалар учун жорий қилинаётган янги Canvas интерактив реклама формати матн, слайд-шоу, фото ва видео ёрдамида ижтимоий тармоқда муайян маҳсулотни реклама қилиш мақсадида ишга туширилмоқда.
Canvas хизмати орқали тайёрланадиган рекламалар iOS ва Android қурилмаларида намоён бўлади. У тармоқ фойдаланувчисининг жонига тегадиган услубда эмас, балки танлов асосида намойиш этилади. Яъни янгиликлар лентасида мазкур реклама формати одатий рекламадан фарқ қилмайди. Фойдаланувчи улардан бирини танлаб босса, у тўлиқ экранли интерактив рекламага айланади. Экраннинг чап бурчагидаги «Х» белгисини босиб яна янгиликлар лентасига қайтиш мумкин бўлади.
Canvas реклама блоклари веб-интерфейс жараёнида тайёрланади. Уни тайёрлашда реклама берувчидан дастурлаш ёки дизайнерлик бўйича алоҳида профессионал кўникмалар талаб қилинмайди. Бу турдаги ижодий реклама синовдан ўтказиш вақтида фойдаланувчилар томонидан илиқ қарши олинган. Ҳар бир фойдаланувчи ўртача 30–70 секунд ичида ўз маҳсулотининг рекламасини тармоққа юклашга муваффақ бўлган.
Янгича реклама шаклини Facebook’нинг Power Editor дастури фойдаланувчилари қўллаши мумкин.
Функциянинг шахсий компьютерларга мўлжалланган талқини ҳақида бирор маълумот йўқ.
Изоҳ (0)