Apple компанияси судга мурожаат қилиб, унга Федерал қидирув бюросига террорчи Саид Фаруқнинг смартфонига бузиб киришда ёрдам бериш мажбуриятини юклаган қарорни бекор қилишни сўради, деб ёзади Meduza.
Аризада айтилишича, ушбу талаб Apple компаниясининг АҚШ Конституциясига киритилган Биринчи тузатиш орқали кафолатланган фикр билдириш учун мажбурланмаслик ҳуқуқини бузади.
Apple’дагилар айтишича, iPhone ҳимоясини бузиб кириш имконини берувчи код «жиноятчилар, террорчилар ва хакерлар» учун ҳужум объектига айланади.
Эслатиб ўтамиз, 16 февраль куни АҚШ суди Apple корпорацияси Федерал қидирув бюроси ходимларига «Сан-Бернардино мергани»нинг телефонини бузиб, ундаги маълумотларни олишда ёрдам бериши лозимлиги ҳақида қарор қабул қилди. Суд қарорига мувофиқ, корпорация шу пайтга қадар террорчилардан бири Саид Фаруқнинг мобил ускунаси маълумотларига бузиб кира олмаётган ФҚБ ходимларига махсус дастурий таъминот тақдим этиши талаб қилинади. Корпорация раҳбари Тим Кук бунга жавобан суд қарорига расмий эътироз билдирилишини таъкидлаб ўтган эди.
Изоҳ (0)