Facebook компанияси асосчиси ва бош директори Марк Цукерберг Берлинда ўтган онлайн-суҳбат чоғида қизи Макснинг илк қадамларини виртуал реаллик форматида суратга туширишни режалаштираётганини айтиб ўтди. Бу ҳақда The Next Web хабар бермоқда.
Унинг эслашича, ўзи тетапоя қилганида ота-онаси бу воқеани китобда қайд қилган, опалари эса болаларининг илк қадамларини фотосуратлар ва видеолавҳаларга муҳрлаган. Ўзи эса бундан ҳам илғорроқ технологиялардан фойдаланмоқчи.
«Қизим илк қадамларини ташлаган пайтда менда 360 даражали камера бўлишига умид қиламан. Шу тариқа, қариндошларим ёнимизда бўлмаса ҳам бу воқеани реал вақт режимида кўра олади. Улар виртуал реаллик шлемини кийиб, ўзларини биз билан бирга бўлгандай ҳис қилади», – деб таъкидлади миллиардер.
Изоҳ (0)