Бугун, 26 февраль куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрида бўлиб ўтадиган ФИФА президентиги учун сайловда Марказий Осиё футбол уюшмаси (CAFA) аъзолари Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа номзодига овоз беради. Бу ҳақда ОФК матбуот хизмати хабар бермоқда.
Олти давлат аъзолари – Ўзбекистон, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистондан иборат Марказий Осиё футбол уюшмаси Шарқий Осиё футбол федерацияси (EAFF) ҳамда Жанубий Осиё футбол федерацияси (SAFF) сингари Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа номзодини қўллаб-қувватлайди.
Шу тариқа, овоз бериш жараёнида юқорида санаб ўтилган ташкилотларнинг 22 нафар аъзоси ФИФА президентлиги учун сайловда Шайх Салмонни қўллаб-қувватлайди.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА президентлиги учун сайлов бугун, 26 февраль куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)