Москва вилоятида истиқомат қиладиган эркак Россия президенти билан суҳбат қуриш учун Кремль ҳудудига киришга ҳаракат қилганидан сўнг руҳий хасталиклар шифохонасига олиб кетилди. Бу ҳақда, ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Айтилишича, 23 февраль кечаси Боровицкий минораси дарвозаси олдида полиция ходимлари бир эркакни тўхтатган. У Владимир Путинга ўта махфий ахборот етказиш учун Кремлга кириши зарурлигини айтган.
Номи келтирилмаган шахс дастлаб полиция идорасига етказилган, сўнг бу ерга тиббиёт ходимлари ҳам чақирилган. Аниқланишича, Апрелевка шаҳрида яшовчи 26 ёшли эркак болалигидан 3-гуруҳ ногирони бўлиб, руҳий хасталикка чалинган.
Тиббий кўрикдан сўнг бемор Москва вилояти марказий клиник психиатрия шифохонасига ётқизилган.
Изоҳ (0)