АҚШнинг Юта штати Орем шаҳрида Керри Бункер ва Келли Уолл исмли эгизаклар иккинчи марта эгиз фарзандли бўлди, дея хабар бермоқда Associated Press.
36 ёшли опа-сингиллар биринчи марта бир неча ойлик фарқ билан эгизакларни дунёга келтирган эди. Айни пайтда ўша эгизакларнинг бир жуфти тўрт, иккинчи жуфти беш ёшда, бундан ташқари, Бункернинг икки ёшли фарзанди ҳам бор. Иккинчи марта Бункер Уоллдан уч ҳафта кейинроқ фарзанд кўрди.
Аёлларнинг айтишича, улар нафақат опа-сингил, балки дугона, қўшни ва ҳамкасблардир, шу туфайли тўққиз болани биргаликда катта қилмоқчи.
Эгизаклар бола кўрган касалхона ходими айтишича, «баъзи эгизаклар» экстракорпорал уруғлантириш (ЭКУ) жараёнидан сўнг пайдо бўлган.
Изоҳ (0)