Россия президенти Владимир Путин 24 февраль, чоршанба куни Сурия раҳбари Башар Асад билан телефон орқали мулоқотда бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Президентлар Сурияда 2016 йилнинг 27 февралидан жанговар ҳаракатларни тўхатиш тўғрисидаги Россия ва АҚШ баёнотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди. Башар Асад баёнотдан ўрин олган таклифларни бўҳронни бартараф этишда муҳим қадам сифатида баҳолади. Сурия ҳукуматининг мамлакатда тинчлик ўрнатиш йўлидаги саъй-ҳаракатларга тайёрлигини билдирди», — дея маълум қилинади Кремль матбуот хизмати хабарида.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг билдиришича, Путиннинг 24 февраль, чоршанба куни асосан Сурия мавзуси билан боғлиқ телефон орқали бир неча халқаро мулоқотлари кўзда тутилган бўлиб, шу куни Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари билан йиғилиш ҳам бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)