Пекин аҳолиси орасида миллиардерлар сони кўплиги бўйича биринчи ўринга чиқиб олди. Бу ҳақда, Хитойнинг Hurun журналида келтирилган маълумотларга таяниб, «Корреспондент.net» ёзмоқда.
2015 йил якунларига кўра, Пекинда 100 нафар миллиардер истиқомат қилмоқда. Илгари бу рейтингда биринчи ўринда турган Нью-Йоркда эса миллиардерлар сони 95 кишини ташкил қилди. Бир йил давомида Пекинда миллиардерлар сони 32 нафарга, Нью-Йоркда эса 4 нафарга ошди.
Рейтингнинг учинчи поғонасини Москва эгаллади (66 миллиардер). Кучли бешликка, шунингдек, Гонгконг (64 миллиардер) ва Шанхай (50 миллиардер) кирди.
Hurun’да келтирилган маълумотларга қараганда, 2015 йил октябрда миллиардерларнинг умумий сони бўйича Хитой АҚШдан ўзиб кетди. Хитойда бу кўрсаткич 596 кишини (бир йиллик ўсиш – 242 киши), АҚШда эса 537 кишини ташкил қилди.
Тайвань, Макао ва Гонгконгда яшайдиганлар ҳам қўшилса, хитойлик миллиардерлар сони 715 кишига етади.
2015 йил охиридаги материалларга кўра, дунё бўйича миллиардерлар сони 1347 кишини ташкил қилган.
Изоҳ (0)