Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Флорида штати собиқ губернатори Жеб Буш АҚШ президенти лавозими учун курашдан чиқишини эълон қилди, деб ёзади «Корреспондент.net» Associated Press’га таяниб.

Фото: AP

Фото: AP

«Бугун ўз кампаниямни якунлаяпман», — деди у Жанубий Каролина штатида ўз тарафдорлари қаршисида сўзлаган нутқи чоғида.

Буш республикачилар орасида ўтказилган дастлабки сайловларда овозларнинг 10 фоизини тўплай олмади.

Аввалроқ АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод миллиардер Дональд Трамп Жанубий Каролинада ўтказилган праймеризда ғолиб чиққан эди.

АҚШ президентлигига сайловлар 8 ноябрь куни бўлиб ўтади. Президент лавозими учун сайловолди пойгада  Дональд Трамп ва Ҳиллари Клинтон етакчилик қилишда давом этмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Гуруҳларда ҳазил ёки киноя қилиб айтган гапларимни ҳам чиқариб юборадиган журналистлар бор” — Шоҳрух Ғиёсов
Маҳаллий
“Кўпчилик мени ёлғон маълумот тарқатганликда айблайди” — Шоҳрух Ғиёсов журналист ва блогерларнинг ўзига муносабати ҳақида гапирди
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади