Мексиканинг Нуэво-Леон штатида жойлашган «Топо-Чико» қамоқхонаси маъмуриятига қарши ҳукумат айблов эълон қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
Муассасада ўтган ҳафта содир бўлган тартибсизликлар давомида 52 нафар маҳбус ҳалок бўлган, яна 12 нафари жабрланган эди. Бош прокурор Роберто Флореснинг аризасига мувофиқ, ахлоқ тузатиш муассасалари бўйича давлат агентлиги вакили Хесус Фернандо Домингес, қамоқхона собиқ директори Грегория Саласар Роблес ва ўринбосар Роблес Артуро Берналь Гонсалес ҳибсга олинган.
Уларнинг ҳар учаласи қасддан одам ўлдиришга алоқадорликда ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланмоқда.
«Уларга 1,2 минг йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси таҳдид солмоқда», — деди прокурор.
Изоҳ (0)