Россия ҳукумати ва Арманистон расмийлари ўртасида Арманистонга 200 миллион доллар миқдорида давлат экспорт кредити ажратилиши тўғрисидаги келишувни имзолади. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Кредит Россия томонидан ишлаб чиқарилган қуролларни сотиб олиш учун ажратилди.
Арманистон Россиядан «Смерч» бараварига ўт очиш реактив тизими ва унинг ўқ-дорилари, «Игла-С» зенит ракета мажмуаси, «Автобаза-М» радиоэлектрон кураш мажмуаси, ТОС-1А оғир огнемёт тизими, 9M113М бошқарилувчи ракеталар, РПГ-26 гранатомётлари, Драгунов снайперлик милтиқлари, «Тигр» зирҳли автомобили, муҳандислик ва алоқа воситаларини сотиб олади.
Изоҳ (0)