Корея фонд биржаси (KRX) сентябрь ойида «Тошкент» Республика фонд биржаси модернизациясини якунлайди, бу KRX Ўзбекистон биржаси акциядорлари таркибига кириши учун белгиланган шартдир. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Модернизация лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Даврон Ҳидоятовнинг Жанубий Корея элчиси Ли Ук Хён билан учрашуви чоғида муҳокама қилинди.
«Жорий йил сентябрида Ўзбекистон фонд бозори учун Ягона дастурий-техник мажмуа (ЯДТМ) ишга туширилиши ‘Тошкент’ Республика фонд биржаси ва Корея фонд биржаси ўртасидаги ҳамкорлик тизимини яратади, шунингдек, Корея бизнесининг Ўзбекистон иқтисодиётидаги иштирокини янада фаоллаштириш учун қўшимча имкониятларни келтириб чиқаради», — дейилади қўмита хабарида.
2011 йил августида қўмита KRX билан Ўзбекистон қимматбаҳо қоғозлар бозорини модернизация қилиш тўғрисида битим имзолаган эди, у янги биржа маҳсулотларини жорий этиш, технологияларни ривожлантириш ва биржа бозорларини ташкил қилишни назарда тутади. Ҳужжатга мувофиқ, KRX ЯДТМни тайёр ҳолда фонд биржасига топшириш эвазига, «Тошкент» Республика фонд биржаси акциядорлари таркибига 25% плюс битта акция улуши билан киради.
Изоҳ (0)