18 февралнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Анқарадаги портлаш қурбонлари сони 28 нафарга етди. Хабарларга кўра, ҳалок бўлганларнинг 27 нафари ҳарбийлардир.
2. Қирғизистон ҳудудида юз берган зилзила Наманганда сезилди. Шаҳарда 16 февраль куни ҳам ерости силкинишлари қайд этилган эди.
3. Венесуэлада миллий валюта девальвацияси ва бензин нархи оширилиши эълон қилинди. Яқиндагина жаҳондаги энг арзон бензин Венесуэлада сотилиши ҳақида хабар бергандик.
4. Эрон Теҳрондаги музокаралар чоғида нефть қазиб олиш ҳажмини музлатишга рози бўлди. Россия, Венесуэла, Қатар ва Саудия Арабистони томонидан илгари сурилган бу ташаббусни бунгача Ироқ, Жазоир, Нигерия, Уммон ва Эквадор қўллаб-қувватлаган эди.
5. Шоҳрух рэпер «My.gov.uz» ҳақида қўшиқ куйлади. «Тераман My.gov.uz, Шарт эмас кўришмоқ юзма-юз. Ҳаётингни осонлаштир, 365 кун — баҳор, ёз, куз». Ё-ё!
Мутолаа ихлосмандлари ва хитойшунослар учун бонус — Хитойликлар қандай қилиб Тибетга 5 км баландликдан темир йўли ўтказгани ҳақида
Изоҳ (0)