Рим папаси Франциск сентябрда Арманистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Арманистон ва барча арманлар католикоси ҳузуридаги маслаҳат органи — апостол черкови олий диний кенгаши йиғилишида маълум қилинди, дея хабар беради «ТАСС».
Йиғилишда, шунингдек, арман черковининг ўтган йилдаги фаолияти якунлари ҳам кўриб чиқилди. Жумладан, унинг ижтимоий дастурларига кам таъминланган оилалардан минг киши, етимлар жалб этилгани, 200 минг киши молиявий ва моддий ёрдам олаётганлиги қайд этилди.
Изоҳ (0)