Украина Олий Радаси Россия Федерациясини Россия деб аташни тақиқловчи қонун лойиҳасини кўриб чиқишга рози бўлди, дея хабар бермоқда Meduza. У Украина парламенти жорий сессияси кун тартибига киритилган.
Қонун лойиҳаси Олий Радага 2015 йил июлида киритилган эди. Унинг муаллифлари Радикал партиядан депутатлар Оксана Корчинская ва Андрей Лозовойдир. Улар Россияни Московия деб аташни таклиф қилмоқда.
Қонун лойиҳасига берилган изоҳда Россия ва Русь ҳозирги Украина жойлашган ҳудуднинг тарихий номланиши эканлиги айтилади. Корчинская фикрича, Россия номининг РФ синоними сифатида ишлатилиши Украина давлат суверенитетига тажовуз қилиш ва «Украина фуқароларига Украина давлатчилигининг ‘вақтинчалик’ эканлигини тажовузкорона эслатиш» ҳисобланади.
Изоҳ (0)