• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12674.37
    • RUB161.23
    • EUR14470.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Технологиялар

    Хитойликлар қандай қилиб Тибетга 5 км баландликдан темир йўли ўтказгани ҳақида

    Бор-йўғи беш йил ичида Хитойнинг қолган ҳудудларини Тибет билан боғлайдиган 1150 километр узунликдаги темир йўл қурилди. Қурилиш ишларига 3,5 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфланди. Герметик вагонлар, ҳар бир йўловчи учун алоҳида кислородли ниқоблар, қорли чўққилар устида қад кўтарган ўнлаб станциялар магистралга ўзгачалик бағишлайди. Onliner денгиз сатҳидан 5 километр баландликдан ўтказилган ноёб темир йўлни қуришда қўл келган муҳандислик ечимлари ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner

    1920 йиллар бошида Хитой инқилоби отаси Сунь Ятсен ўзининг «Хитойни қайта тиклаш режаси» номли дастурий нашрида мамлакат бўйлаб жами 100 000 километрлик темир йўллар қурилиши, магистраллардан бири Тибетга ўтказилиши лозимлигини таъкидлаган эди. Аммо баъзи сабабларга кўра миллат отасининг орзулари 1950 йиллардан, Мао Цзедун давридан амалга оширила бошланди.

    Тибет пойтахти Лхасага борувчи темир йўл лойиҳаси 1960 йилда тасдиқланди, аммо «Катта сакраш» ислоҳотларидан кейинги қийинчиликлар уни яна қарийб 15 йилга унутишга мажбур қилди.

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner

    1974 йилда бўлажак магистралнинг Цинхай вилояти маркази бўлган Синин шаҳридан Голмудга қадар борадиган участкасини қуриш ишлари қайтадан бошланди. Ҳарбийлар ва маҳбуслар ҳашари натижасида 1979 йили, беш йиллик заҳматли меҳнатдан сўнг 814 километрлик темир йўл қурилди, аммо у орқали йўловчи ташиш 1984 йилдан бошланди.

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner

    Магистралнинг Лхасага қадар борадиган, баланд тоғлардан ўтадиган иккинчи участкаси мураккаб муҳандислик муаммоларининг ечилиши билан боғлиқ эди: қурувчилар абадий музликларда, кислород етишмовчилигида ишлаши, бунда Тибетнинг ноёб экотизимига зарар келтирмасликлари талаб қилинарди.

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner

    XXI аср бошларида мамлакат бу вазифани амалга ошириш учун етарли техник имкониятларга эга бўлди. Лхасага борадиган темир йўлнинг қурилиши Ғарбий Хитойни ривожлантириш дастурининг асосий қисмини ташкил қилди. Дастур мамлакатнинг ғарбий ва шарқий вилоятларида ривожланишдаги тафовутларни бартараф қилишга қаратилган эди. ХХР ҳукуматининг яна бир муҳим вазифаси 1950 йилдагина қайтадан назорат остига олинган Тибет мухторияти билан алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат эди.

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner

    2000 йилда ХХР раиси Цзян Цзэмин тасдиқлаган дастурга кўра, янги темир йўлнинг умумий узунлиги 1142 километрни ташкил қилиши лозим эди. Бу участкада 45 станция ташкил қилинган бўлиб, улардан 38 таси хизмат кўрсатувчи персоналсиз, автоматик тарзда ишларди. Тибет магистрали Голмуддан бошлаб 2800 метр баландликдан Танг-Ла довонига қадар 5072 метрга кўтарилар, сўнг, Лхасага яқинлашиш асносида, яна 3642 метрга пасаяр эди.

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner

    Янги участканинг 80 фоизи ёки 960 километри денгиз сатҳидан 4000 метр баландликдаги тоғли туманлардан, 550 километри эса абадий музликлар ҳудудидан ўтарди.

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner

    Темир йўл қурилиши, юқорида айтилганидек, мамлакатни жиддий муҳандислик муаммоларига рўбарў қилди. Гап шундаки, абадий музликларнинг юқори қатлами ёзда қисқа муддатга эриб, кечиб ўтиш қийин бўлган ботқоқликка айланиши мумкин. Ернинг силжиши ва юмшаши йўлнинг барқарорлигига жиддий салбий таъсир ўтказади. Бу таҳдиднинг олдини олиш учун Цинхай—Тибет темир йўлининг лойиҳалаштирувчилари магистралнинг атроф-муҳитга таъсири ва бунинг аксини истисно қилувчи махсус схема ишлаб чиқишди.

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner

    Рельслар қум билан қопланган махсус чағиртошларга ётқизилди. Бу тўшамадан ҳаво айланишини таъминлаш учун қувурлар ўтказилиб, нишаблари қуёш нурини қайтарадиган металл билан ёпилди. Алоҳида участкаларда суюқ азотга тўлдирилган қудуқлар ҳам яратилди. Буларнинг бари йўл остидаги тўшамани музлатиб қўйди, негаки абадий музлик қатламининг эриб, йўлни силжитиб юборишига монелик қиладиган тизим ҳосил қилинди.

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner

    Қурилиш ҳудудларидаги паст-баландликларни енгиб ўтиш учун йўлнинг катта қисми эстакадаларга ётқизилди. 1142 километрлик йўл бўйлаб жами 160 километрлик 675 кўприк яратилди. Эстакадаларнинг тиргаклари асоси абадий музлик ичкарисига мустаҳкамланган қозиқлардан иборатдир, бунинг натижаси ўлароқ музликнинг юқори қатлами ёз фаслида эриса ҳам, бу йўл конструкцияларига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Асос қозиқлар орасидаги масофа улар остидаги ҳавонинг эркин айланишига тўсқинлик қилмайди, бу темир йўлдан чиқадиган иссиқликнинг йўлга зиён етказишидан сақлайди.

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner

    Эстакадали участкаларнинг яна бир ютуғи – улар магистраль остидан маҳаллий фауна вакилларининг эркин ўтиб юришига тўсқинлик қилмайди. Шу тариқа, Тибет экотизимига келтирилиши мумкин бўлган салбий таъсир минимум даражага туширилди.

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner

    Ер юзасидаги тўшамалар устидан ўтадиган йўл участкалари тўлалигича панжаралар билан ўраб олинди, жониворларнинг ўтиб-қайтиши учун эса уларнинг остидан туннеллар, устидан кўприклар қурилди.

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner

    Қурилиш ишларининг якунланиши билан Тибет магистрали бир йўла бир қанча рекордларни янгилади. Жумладан, Голмуддан 350 километр нарида 4900 метр баландликда дунёдаги энг баланд тоғли туннель қурилди. У Фэнхошан (Шамол вулқони туннели) номини олди.

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner

    Танг-Ла довонида жойлашган шу номдаги станция дунёдаги энг баланд тоғли темир йўл станцияси деб топилди. Уни ўраб турган тоғлар тепаликка ўхшаб кўринади, лекин бу алдоқчи таассуротдир. Аслида Танг-Ла магистралнинг энг баланд нуқтасидан (5072 метр) 4 метр пастроқда, денгиз сатҳидан 5068 метр баландликда жойлашган.

    Станция Сининдан туриб бошқарилади. Танг-Ла яқинида ҳеч қандай аҳоли яшайдиган пункт йўқ, шунга қарамай, бу ерда рекордчи станцияга муносиб йирик вокзал қурилди.

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner

    Кўп ҳолларда вокзалга келганда вагон эшиклари ҳам очилмайди. Бу ҳудудда атмосфера босими денгиз сатҳидан стандарт баландликдаги пасттекислик ҳудудларига нисбатан 35–40 фоизни ташкил қилади, бу инсонлар соғлиғига хавф солиши мумкин.

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner

    Тоғли ҳудудлардан поездда ўтиш йўловчиларда илиқ таассуротлар қолдириши учун Цинхай—Тибет магистрали учун махсус состав ишлаб чиқилди. АҚШнинг General Electric компанияси магистраль учун NJ2 тепловозларини ишлаб чиқди. Улар тоғли ҳудудларда ишлаш учун модификация қилинган бўлиб, 5100 от кучига эгадир. Локомотивлар 15 вагонли составда тезликни 120 км/соатга етказиши мумкин. Абадий музликларда тезлик 100 км/соатдан ошмаслиги керак.

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner

    Вагонлар Канаданинг Bombardier компаниясига тегишли заводларда, жами 361 дона (308 оддий ва 53 туристик). Уларнинг бари герметизация қилинган, ичкарида кислород босими стандартга яқин даражада ушлаб турилади.

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner

    Шунга қарамай, баъзи йўловчилар барибир кислород етишмовчилиги билан боғлиқ тоғ касалига чалиниб туради. Бунинг олдини олиш учун ҳар бир ўрин индивидуал кислород найчалари билан таъминланди. Вагон деразалари ойнасининг махсус тонировка билан қопланиши йўловчиларни қуёш радиациясидан асрайди.

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner

    Стандарт вагонларда ўринлар уч тоифага бўлинади: оддий, плацкарт ва купе. Бундан ташқари, поездларда ресторан вагонлар мавжуд.

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner

    Магистралнинг ўтказиш қуввати суткасига саккиз жуфт йўловчи поездидан иборат. Айни пайтда Лхаса нафақат қўшни Синин, балки Пекин ва Шанхай билан ҳам боғланган. Пекин — Лхаса экспресси 44 соат йўл юради. Чипта нархи 125 (плацкарт) ёки 200 (купе) долларни ташкил қилади.

    Цинхай—Тибет темир йўлининг қурилиши 2001 йилда бошланди. Ўшанда 20 000 ишчи Голмуддан ва Лхасадан бир пайтнинг ўзида магистраль ётқизишни бошлади. Улар 5 йил ичида бу вазифанинг уддасидан чиқди, барча харажатлар 3,68 миллиард долларни ташкил қилди. Расмий маълумотларга кўра, шароитнинг ноқулайлигига қарамай, иш жараёнида ҳалокатлар содир бўлмаган, бирорта ишчи қурбон бўлмаган.

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner

    7 йил ичида йўлдан 63 миллиондан ортиқ йўловчи ва 300 миллион тоннадан ортиқ юк ўтди. Йиллик йўловчи ташиш кўрсаткичлари 2006 йилда 6,5 миллион кишини ташкил этган бўлса, 2012 йилда 11 миллион кишига етди. Йиллик юк ташиш кўрсаткичлари 2006 йилда 25 миллион тоннани, 2012 йилда 56 миллион тоннани ташкил қилди. Бу сонлардан янги темир йўл Тибет мухторияти ва қўшни Цинхай вилоятининг иқтисодий ривожланиш суръатларини ошириб борганини англатади.

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner

    Бундан ташқари, Тибетга юк етказиш харажатлари бирмунча камайди. Туризм соҳасининг ривожланишига ҳам жиддий туртки берилди. Шу билан бирга, Тибетга бориш учун ҳалигача махсус рухсатнома талаб қилинади, акс ҳолда поездга чиқиб бўлмайди. Бу Хитой ҳукумати ҳанузгача Тибет айирмачиларидан ҳадикдалигини кўрсатади.

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner

    Айрим сиёсатчиларнинг фикрича, Цинхай—Тибет темир йўл магистрали Хитой томонидан Тибет мухториятининг мустамлака қилинишида навбатдаги бир босқич, холос. Айни пайтда, лойиҳа минтақанинг табиий бойликларини осон ўзлаштиришда ҳам қўл келади. Геологлар Тибетнинг тоғли ҳудудларидан мис, қўрғошин, рух конларини, тез суръатларда ривожланаётган Хитой саноатига зарур бўлган бошқа ресурсларни аниқлаган. Экологлар, ўз навбатида, инфраструктура имкониятларининг туғилиши ХХР ҳукуматини мазкур конларни ўзлаштиришга чорлашидан, бу эса минтақанинг нозик экотизимига жиддий зиён келтиришидан хавотирда.

    Шунга қарамай, Тибет аҳолиси ҳозирча мамлакатнинг яхши ривожланган шарқий ҳудудларига осонликча етиб олиш имконияти туғилганидан хурсанд.

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner

    Фото: Onliner
    18.02.2016, 17:50   Изоҳ (0)   22652
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олимлар: секин ишлайдиган интернет ва даҳшатли фильмлар бир хил даражада стресс келтириб чиқаради

    18.02.2016, 16:02

    Канадада эгилувчан смартфон прототипи ишлаб чиқилди (видео)

    18.02.2016, 15:48

    Ўзбекистон—Россия: Яқинларингиз билан чегарасиз мулоқот қилинг!

    17.02.2016, 19:35

    Apple 12 млрд долларлик облигацияларини тарқатди

    17.02.2016, 14:50

    Ҳиндистонда 7 долларлик смартфон тақдим этилади

    17.02.2016, 11:21

    Buzzfeed Facebook ва Apple’ни ортда қолдириб, инновацион компаниялар рейтингида биринчи ўринни эгаллади

    17.02.2016, 09:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа

     

    Тавсия этамиз

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос Анжелесда комендантлик соати жорий этилди

    Дунё | 11 июн, 08:48

    Ўзбекистон президенти ташриф буюрган Ўзбекистон-Қатар баҳсидан фотогалерея

    Ўзбекистон | 11 июн, 00:33

    Тошкент халқаро аэропортида қарийб 1 млрд сўмлик заргарлик буюмларини яширинча олиб кирмоқчи бўлганлар тўхтатилди

    Ўзбекистон | 10 июн, 23:55

    БМТ ҳисоботи: Туғилишнинг пасайиши яшаш даражаси ошиши ва келажак ташвиши билан боғлиқ

    Дунё | 10 июн, 23:45

    Одам савдоси учун қидирилаётган ўзбекистонлик аёл Истанбулдан Тошкентга экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 10 июн, 23:35

    Бухорода ота мактабга келиб, ўғлининг синфдошларини аёвсиз калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 10 июн, 23:25

    “Россиянинг тегишли идораларини Ўзбекистон фуқароларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақириб қоламиз” — ТИВ

    Ўзбекистон | 10 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 10 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 10 июн, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.