Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ироқ пойтахтида жорий йилнинг январь ойида ўғирлаб кетилган уч нафар америкалик озод этилди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Маълум қилинишича, америкаликларни ушбу Яқин Шарқ мамлакатининг разведка хизмати ходимлари озод этган.  Агентликнинг таъкидлашича, улар АҚШнинг Бағдоддаги элчихонасига етказилган. Элчихона вакиллари ҳозирча ушбу маълумотни ҳеч қандай изоҳламади.

Аввалроқ ОАВда маълум қилинишича, АҚШнинг сўз юритилаётган уч нафар фуқароси пудратчи бўлган. Уларнинг кимга ишлаганлигига аниқлик киритилмаган. Ўғирланганлардан икки нафарининг келиб чиқиши ироқлик бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда туризм: кеча ва бугун
Маҳаллий
Соғлиқни сақлаш вазири: Таълимда ўзгариш қилмас эканмиз, тиббиёт ҳам ўзгармайди
Маҳаллий
“Оила аъзолари томонидан мунтазам жинсий зўравонликка учраётган болалар ҳам топилади” — Болалар омбудсмани