Ироқ пойтахтида жорий йилнинг январь ойида ўғирлаб кетилган уч нафар америкалик озод этилди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Маълум қилинишича, америкаликларни ушбу Яқин Шарқ мамлакатининг разведка хизмати ходимлари озод этган. Агентликнинг таъкидлашича, улар АҚШнинг Бағдоддаги элчихонасига етказилган. Элчихона вакиллари ҳозирча ушбу маълумотни ҳеч қандай изоҳламади.
Аввалроқ ОАВда маълум қилинишича, АҚШнинг сўз юритилаётган уч нафар фуқароси пудратчи бўлган. Уларнинг кимга ишлаганлигига аниқлик киритилмаган. Ўғирланганлардан икки нафарининг келиб чиқиши ироқлик бўлган.
Изоҳ (0)