Фижи Республикаси дунёда биринчи бўлиб иқлим бўйича Париж келишувини ратификация қилди. Бу ҳақда «ТАСС» агентлиги хабар берди.
Айтилишича, ҳужжат Фижи парламенти муҳокамасига бош прокурор ва адлия вазири Айёз Сайид-Ҳаюм томонидан киритилган ва тез орада депутатлар томонидан маъқулланган.Иқлим бўйича Париж келишуви 2015 йилнинг охирида Франция пойтахтида глобал иқлим ўзгариши муаммоларига бағишлаб ўтказилган БМТ анжумани якунларига кўра қабул қилинган эди.