Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Аргентина Федерал судьяси Клаудио Бонадио мамлакатнинг собиқ бош вазири Анибаль Фернандез ва Тукуман провинцияси губернатори Хуан Мансурга нисбатан коррупция бўйича айблов қўйди. Бу ҳақда Telesur телеканали берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.

Фото: Flickr

Фото: Flickr

Маълум қилинишича, айбланувчилар Quinta ижтимоий дастури доирасида кам таъминланган ҳомиладор аёлларга мўлжалланган ёрдамни сунъий равишда оширилган нархларда харид қилишга ва уюштирилган тендерларда аниқланган коррупцияга алоқадор бўлган.

Ҳомиладор аёлларга кўрсатиладиган бу турдаги ёрдам Мансур Соғлиқни сақлаш вазири лавозимини эгаллаб турган вақтда бошланиб, ундан кейинги вазир Даниэл Гойян даврида ҳам давом эттирилган.

Суд айбланувчиларнинг 440 миллион песо (29,9 миллион долларга яқин) қийматидаги шахсий мол-мулкини вақтинча хатлашга қарор қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижондаги заправкада навбатсиз киришга уринган ҳайдовчи бир неча ИИБ ходимлари томонидан ушланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда нархларнинг ўсиши суръати январь ойида пасая бошлади
Маҳаллий
Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди