Walt Disney компанияси 15 февралда суратга олиш ишлари бошланган «Юлдузлар жанги: VIII эпизод» фильмининг актёрлари таркибини эълон қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Унга кўра, самовий саганинг навбатдаги қисмида Кэрри Фишер, Марк Хэмилл, Адам Драйвер, Жон Бойега, Дейзи Ридли, Лупита Нионго, Оскар Айзек, Донал Глисон, Гвендолин Кристи, Энтони Дэниелс ва Энди Серкис суратга тушади.
«Самовий саганинг суратга олиш жараёнида биринчи марта ‘Оскар’ мукофоти совриндори актёр Бенисио Дель Торо, ‘Оскар’ мукофотига номзод актриса Лора Дерн ва истеъдодли актриса Келли Мари Трэн иштирок этади», — дейилади The Walt Disney Company CIS пресс-резилида.
«Юлдузлар жанги»нинг саккизинчи эпизоди премьераси 2017 йилнинг 15 декабрида бўлиб ўтиши белгиланган. Фильм режиссёри баъзи саҳналарни очиқ космосда, IMAX камераси ёрдамида тасвирга олишни режалаштирган.
Изоҳ (0)