Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Kinorama.uz» сайти 2016 йилда Тошкентдаги «Истиқлол» санъат саройини узоқ кунлар ўз мухлислари билан ушлаб турадиган хонандалар рейтингини эълон қилди.

Коллаж: «Дарё»

Коллаж: «Дарё»

Дастлаб айни пайтда концерт санаси аниқ бўлган санъаткорлар рўйхатини келтириб ўтамиз:

  • Озодбек Назарбеков: 10—20 апрель кунлари «Меҳринг сабаб» деб номланган 11 кунлик концерт дастури;
  • Шаҳзода: 1—7 май кунлари 7 кунлик концерт дастури;
  • Алишер Файз: 17—22 май кунлари «Севги ҳикмати» номли 6 кунлик концерт дастури;
  • Гулсанам Мамазоитова: 9—13 февраль кунлари «Мен сени топгунимча» деб номланган 5 кунлик концерт дастури;
  • Райҳон: 23—27 февраль кунлари 5 кунлик концерт дастури;
  • Мирзо театри: 30—31 март, 1—2—3 апрель кунлари 5 кунлик концерт дастури;
  • Шоҳруххон: 23,24,26 май кунлари 3 кунлик концерт дастури;
  • Опа-сингил Асалхўжаевалар: 19—21 февраль кунлари 3 кунлик концерт дастури;
  • Дилдора Ниёзова 25—27 март кунлари 3 кунлик концерт дастури.
Шунингдек, ота-ўғил Равшан ва Фарруҳ Комиловлар, Зулайҳо Бойхонова, «Ҳандалак» гуруҳи ва Шуҳрат Қаюмовнинг 2 кунлик концерт дастурлари ҳам бўлиб ўтади.

Рейтингдаги ўринлар қуйидагича кўриниш касб этди.

1-ўрин — Озодбек Назарбеков

2-ўрин — Шаҳзода

3-ўрин — Алишер Файз

4-ўрин — Гулсанам Мамазоитова, Райҳон, Мирзо театри

5-ўрин — Шоҳруххон, Дилдора Ниёзова, Мавлуда ва Гули Асалхўжаевалар.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2035 йилга бориб аҳоли 45 миллиондан ошиши кутиляпти — PMTI
Дунё
Афғонистонда юқори мартабали амалдорлар “Толибон” етакчисини тахтдан ағдармоқчи 
Маҳаллий
“Права”ни янгисига алмаштириб берадиган онлайн хизмат фаолиятида носозлик кузатилмоқда