Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ироқ қўшинлари яқинда ИШИД террорчи гуруҳидан озод қилинган Рамади шаҳрида ўнлаб туб аҳоли вакили дафн этилган оммавий қабрга дуч келди. Бу ҳақда Ироқ хавфсизлик кучлари вакили берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.

Фото: EPA

Фото: EPA

Маълум қилинишича, камида 50 нафар тинч аҳоли вакилининг жасади кўмилган оммавий қабр шаҳарнинг шарқий қисмида, Ас-Суфия туманида топилган. Қабрда ИШИД тарафдорлари Рамади шаҳрини эгаллаб турган вақтда қийнаб ўлдирилган аёл ва болаларнинг тана қолдиқлари ҳам борлиги таъкидланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ироқнинг Синжор шаҳри яқинида камида 110 та курд-язид миллати вакиллари жасадларининг қолдиқлари бўлган оммавий қабр аниқланган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди