Россия тергов идоралари сиёсатчи Борис Немцов ўлдирилишининг ташкилотчиси деб атаб, сиртдан ҳибсга олган Руслан Муҳиддинов мамлакатдан оиласини олиб кетган. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Вазиятдан хабардор манбанинг маълум қилишича, Москва марказида содир этилган қотилликдан сўнг Чеченистон ИИВ «Шимол» батальони собиқ қўмондонининг ҳайдовчиси бўлган Муҳиддинов Бирлашган Араб Амирликларига йўл олади. Кейинчалик яна республикага қайтиб келади, лекин бу гал фақат оиласини олиб кетиш учун.
«Руслан қайтганидан сўнг унинг турмуш ўртоғи қаергадир ғойиб бўлди. Ҳойнаҳой, у ўзи билан бирга олиб кетган бўлса керак. Муҳиддиновнинг уйи анчадан бери бўм-бўш турибди», — дея таъкидлаган манба.
Изоҳ (0)