Президент Ислом Каримов раислигида 11 февраль куни Оқсаройда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб ёзади ЎзА. Давлат раҳбари Жамғарма ташкил этилганидан буён, хусусан, 2015 йилда амалга оширилган ишлар ва уларнинг аҳамияти тўғрисида атрофлича фикр юритди.
Мажлисда таъкидланишича, биргина ўтган йили 1668 нафар ўзбекистонлик спортчи, жумладан, 567 нафар қиз бола 165 та халқаро мусобақада иштирок этиб, 983 та медални қўлга киритди.
Ёш иқтидорли мусиқачи ва ижрочилар эса нуфузли халқаро танловларда 137 та совринли ўринга сазовор бўлди, уларнинг 76 таси Гран-при ва биринчи ўринлардир.
Изоҳ (0)