КХДР ўтган ҳафта учирганлиги маълум қилинган сунъий йўлдош Ер орбитасидан сигнал узатмаяпти, шунга қарамасдан унинг учирилиши Шимолий Кореянинг катта ютуғи ҳисобланади. Бу ҳақда АҚШ армияси ракета мудофааси қўмондонлиги раҳбари генерал-лейтенант Дэвид Мэнн берган баёнотга таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
«Мен сунъий йўлдош сигнал узатаяпти деб ўйламайман. Бироқ ҳодиса КХДРнинг ракета технологияси даражасини яхшилашга қодир эканлигини ифодалайди. Орбитага нима учиришингиздан қатъи назар бу аҳамиятга молик ҳодисадир», — деди генерал Мэнн.
Унинг сўзларига қараганда, КХДРнинг қитъалараро баллистик ракета имкониятлари ташвишланишга сабаб бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 7 февраль куни КХДР «Кванмёнсон-4» сунъий йўлдоши бўлган ташувчи ракета муваффақиятли учирилганлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)