Япония ҳукумати КХДРнинг яқинда узоқ радиусда ҳаракатланувчи ракета учирганлигига жавобан қатъий санкциялар жорий этилишини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Санкциялар Шимолий кореялик фуқароларнинг мамлакатга киришига тақиқни ҳам ўз ичига олади.
NHK телеканалининг маълум қилишича, бу тақиқдан ташқари Шимолий Корея кемалари учун Япония портлари тўлиқ ёпилади. Бу ижтимоий мақсадлар билан ташриф буюрган кемаларга ҳам тааллуқлидир.
Япония вазирлар маҳкамасининг бош котиби Ёсихидэ Суганинг журналистларга маълум қилишича, бундан кейин Япония ҳукумати КХДРнинг бунга реакцияси ва халқаро ҳамжамиятнинг ҳаракатларидан келиб чиқиб, қўшимча чораларни кўриб чиқади.
Изоҳ (0)